12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb

Short En / Short Rus / Short Uzb
Caravan_uzb

Агар йўлда ҳориб, ором истар дил,
Унда “Карвон” сари ошиққан маъқул.
Шўрва, кабоб, лағмон, лаган тўла ош
Бунда сизни кутар мунтазир,
Қуёшга йўлдошдир асрлар оша,
Она Тошкент, қутлуғ 2200 ёшда!
Ресторанлар тармоғи бошида “Карвон”,
Ҳар маскани дилкаш, кўркам, нурафшон.

%d0%bd%d0%be%d1%80%d1%8b%d0%bd

Норин

Таркиби: қўй гўшти - 235 гр., пиёз - 60 гр., мурч талқони - 2 гр., зира - 2 гр., қази – таъбингизга қараб. Хамир учун: ун 185 гр., сув 75 гр., туз 4 гр., ўсимлик ёғи 10 гр.

Қўй гўшти обдон қайнатилиб, парраклаб қирқилади. Бульонига майда тўғралган пиёз, қалампир ва зира қўшилади. Ун, сув ва туздан хамир қорилиб, у 30-40 дақиқа ётқизилади ва сўнгра юпқа (23 мм) қатламга ўқловланади. Қатламни 20х20 см ўлчамдаги чорсиларга кесиб, нимшўр сувда қайнатиб олинади. Тайёр қатламлар совутилиб, писта ёғи билан мойланади ва юпқа уграларга қирқилади. Қази хоҳланган миқдорда ва таъбга қараб майда тўғраланади. Угра гўшт билан аралаштирилади ва дастурхонга тортишдан олдин иссиқ бульон қуйилади.

%d0%bc%d0%b0%d1%88%d0%ba%d0%b8%d1%87%d0%b8%d1%80%d0%b8%d0%ba

Мошкичири

Таркиби: гўшт - 300 гр., пиёз - 3 дона, сабзи - 4 дона, мош - 300 гр., гуруч - 300 гр., писта ёғи - 300 гр., туз ва зираворлар таъбга қараб.

Гўштни майда бўлакчаларга қесиб, қовурамиз. Майда тўрғалган пиёз ва сабзини қўшиб, қирмизи ҳолатигача қовурамиз. Мошни ҳам ҳисобга олган ҳолда қозонга сув қуйиб, қайнаш ҳолатига олиб борамиз. Мошни қозонга соламиз (уни 5-6 см сув қамраб олиши лозим) ва мош пўсти ёрилмагунча паст оловда қайнатамиз. Гуруч ва тузни қўшиб, аралаштириб турганча қайнатамиз. Ёрмалар пишиб, сув буғланиб бўлгач, оловни ўчириб, қозонни маҳкам ёпиб, дам берамиз. Таомни дастурхонга тортишдан олдин мошкичирига кўк пиёз ва янги узилган кўкатларни сепамиз.

%d0%bc%d0%b0%d0%bd%d1%82%d1%8b

Манти

Таркиби: хамир: ун - 500 гр., тухум - 1 дона, туз - 1 чой қошиқ; фарш: лаҳм гўшт - 1 кг., пиёз - 500 гр., сув – 0,5 стакан, мурч - 1 чой қошиқ, думба ёғи - 100 гр.

Гўштни катта тешикли гўштқиймалагичдан ўтказиб, майда тўғралган пиёз, мурч, туз, сувни қўшиб, обдон аралаштирамиз. Думба ёғини майда тўғраб, фаршга қўшамиз. Ун, тухум ва туздан қаттиқ хамир қорилиб, 30-40 дақиқа ётқизилади ва қайтадан қорилади. Хамирни жуда ҳам юпқа ҳолатда ўқловлаб, 8 х 8 см ўлчамдаги чорсиларга кесамиз. Ҳар бир чорсини ўртасига фаршдан қўйиб, мантини шакллантирамиз ҳамда мантиқозоннинг ёғланган қасқонларига ётқизамиз. Таомни мантиқозонда тайёрлаш вақти – 45 дақиқа.